Италия А серияси 18-туридан ўрин олган марказий "Интер" - "Ювентус" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашувда "Ювентус" сенсацион тарзда 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувда Криштиану Роналду тўлиқ ўйин ўтказди, бироқ унинг жамоага фойдаси тегмади.

Конте шогирдлари ишончли ўйини, ажойиб ҳимояси, Видаль ва Барелланинг голи ҳамда юқори прессинги эвазига Пирло жамоасини мағлуб этди. Улар бу мавсум энди чиндан ҳам чемпионлик учун курашишга муносиб эканликларини исботлашди!

Ушбу ғалабадан сўнг, миланликлар очколари сонини 40 тага етказган ҳолда "Милан" билан тенглашиб олди, бироқ тўплар нисбатига кўра 2-ўрин. "Милан" бу турда ҳали ўз ўйинини ўтказгани йўқ. "Ювентус"да эса очколар 33 та, ўрин - бешинчи.

Интер М

  • Артуро Видаль 12'
  • Николо Барелла 52'

А Серия 18-тур

18/01/2021, 00:45

2
:
0
Тугади

Ювентус

    Стадион: Giuseppe Meazza 0 томошабин

    Бош ҳакам: Daniele Doveri

    45'
    90'

    • 90+5'

      Учрашув якунланди! "Интер" ўз уйида "Ювентус"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди. Матнли трансляция Жалолиддин Қобилжонов томонидан олиб борилди.

    • 90+3'

      Бентанкур қўпол ўйнади. Ҳакам фол қайд этди.

    • 90+2'

      Роналдунинг жарима майдони ичига узатмаси нонаниқ чиқди. Тўпни Ханданович эгаллаб олди.

    • 90+'

      Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

    • 89'

      Бернардески бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

    • 88'

      Федерико Кьезанинг зарбасини Ханданович моҳирлик билан қайтарди!

    • 86'

      "Интер" сафида ўзгариш: Мартинез ўрнига Алексис Санчес майдонга тушди.

    • 83'

      Уестон Маккенни ўйин қоидасини бузди. Ҳакам фол қайд этди.

    • 81'

      Деян Кулусевски тўпни узун тарзда узатди, бироқ "Интер" ҳимоячилари фаоллик қилди.

    • 80'

      Альваро Мората бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Узатмадан сўнг жарима майдони ичида хавфли вазият юзага келди, бироқ ҳимоячилар яна устун келишди.

    • 79'

      Криштиану Роналду жарима майдони ичига кросс узатди, бироқ ҳимоячилар фаоллик билан тўпни ташқарига чиқариб юборишди.

    • 77'

      "Интер" сафида ўзгариш: Артуро Видаль ўрнига Роберто Гальярдини ўйинга қўшилди.

    • 75'

      Криштиану Роналду офсайдда қолиб кетди.

    • 73'

      Антонио Конте ўзгариш амалга оширади: Эшли Янг ўрнига Маттео Дармиан ўйинга қўшилади.

    • 71'

      Лаутаро Мартинезнинг ўнг бурчакка йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди!

    • 68'

      Николо Барелла қўполлик учун сариқ карточка олди.

    • 67'

      Федерико Кьеза жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар уни узоқлаштирди.

    • 64'

      "Интер" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

    • 63'

      Брозовичнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади

    • 62'

      Мората огоҳлантирилди

    • 61'

      Ҳозиргина майдонга тушган Макенини бош билан дарвоўа томон зарба йўллади. Ханданович ўз ўрнида

    • 60'

      Ҳакамга эътироз билдиргани учун Янг огоҳлантирилди

    • 58'

      "Юве"да ўзгариш: Рэмзи, Фработта ва Рабьо майдонни тарк этди. Улар ўрнига Кулусевски, Маккенини ва  Бернардески майдонга туширилди

    • 57'

      ГООООООООЛ! Барелла дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва Шенснини ортда қолдирди

    • 46'

      иккинчи бўлимга старт берилди

    • 45+2'

      Танаффус!

    • 45+2'

      Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

    • 44'

      Раьбо фол ишлатди

    • 44'

      Роналдунинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

    • 39'

      Мората Шкринярга нисбатан қоида бузди

    • 38'

      Шенсни яна ўзини кўрсатди. Лукакунинг аниқ зарбасини посбон ушлаб олди

    • 37'

      Роналду дарвозага зарба йўллашдан тўхтамаяптию Бу сафар Кришнинг зарбаси тўғри Хандановичнинг қўлига бориб тушди

    • 35'

      Бонуччи огоҳлантирилди

    • 33'

      Роналду узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарба анча ноаниқ

    • 31'

      Лукаку Кьелиниин ортда қолдириб, тўпни Лаутарога қолдирди. Мартинеснинг зарбасига аниқлик етишмади

    • 29'

      Конте шогирдлари ўйинни тўлиқ назорат қилмоқда

    • 27'

      Учрашув давом этади

    • 27'

      Барелла тўп учун курашда Фработта билан тўқнашиб кетди. Ўйинда вақтинча танаффус

    • 26'

      Видаль Роналдуни йиқитди

    • 23'

      ВУУУҲ! Лукакунинг аниқ зарбасини Шенсни қайтарди, қайтган тўпга Лаутаро ноаниқ зарба йўллади

    • 21'

      Роналдунинг Моратага узатган паси бироз кучлироқ чиқди. Альваро тўпга улгурмади

    • 20'

      Моратани майдон марказида йиқитишди

    • 18'

      Брозовичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тўри Шенснининг қўлига бориб тушди

    • 15'

      Кьеза тўпни ҳужум чизиғага узатганди, лекин туринликлардан ҳеч ким йўқ

    • 13'

      ГОООООООООЛ! Барелланинг қанотдан узатган тўпини Видаль бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Шесни фақатгина томошабин ролида!

    • 11'

      Криштиану Роналдунинг голи офсайд сабабли инобатга олинмади

    • 8'

      Брозович жарима зарбасини амалга оширди. Мерселоанинг зарбаси анча ноаниқ чиқди

    • 5'

      Бонуччи рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди

    • 3'

      Ҳаммаси ҳал бўлди. Бонуччи ўйинни давом эттира олади

    • 2'

      "Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи жароҳат олди

    • 1'

      Турнинг марказий ўйинига старт берилди

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Фикрлар

    Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
    Javlon Abdullaev
    18/01/2021 08:13
    Qoʻtagʻimdan sinsatsionmi, inter yuvedan oldindaku xaromi