“Интер” Мессига рад этиб бўлмайдиган шартнома беради

“Интер” жамоасининг хитойлик эгалари “Барселона” сардори Лионель Мессини Миланга олиб келиш учун маблағни аямайдиган бўлди.

Аргентиналик ҳужумчининг каталонияликлар билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади. “Интер” раҳбарлари Месси “Барселона” билан янги келишув тузиб қўймаслиги учун октябрь ойининг ўрталарига давом этадиган жорий трансферлар мавсумида уни Миланга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи.

Маълумотлага қараганда, Suning Holdings Group ташкилоти Мессининг уч йиллик битими учун 500 миллион тикишга розилик берган. Воқеалар ривожини кузаётган экспертлар Леонинг отаси Хорхе Месси Миланга келиб, ҳашаматли кошона сотиб олганини инобатга олиб, “Барса” етакчиси миланликлар билан яширин тарзда музокараларни бошлаб юборганини таъкидламоқда.

Мессининг “Интер”га ўтиши ростми?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)