"Интер" клуби ярим химоячиси Жоау Мариу фаолиятини Москванинг "Локомотив" жамоасида давом эттириши мумкин.

Маълумотга кўра, Мариу руслар билан музокаралар ўтказмоқда.

Сўнгги мавсумда, португалиялик "А" Серияда 20 та баҳс ўтказиб, 1 та гол уриш билан бирга 2 голли узатмани амалага оширди.