"Интер" клуби “Челси”дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Виктор Мозесни таркибда олиб қолмайди.

Football Italia тарқатган хабарга кўра, “нерадзуррилар”да 29 ёшли нигериялик футболчини 12 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бор, аммо улар бу имкониятдан фойдаланмоқчи эмас. Миланликлар Мозес учун фақатгина 6 млн евро тўлашлари мумкинлигини маълум қилишган. “Аристократлар” эса бунга рози бўлмаяпти ва шу боис Мозес ёзда Лондонга қайтиб келади.

“Интер” Мозесни қишда ижарага олган эди. У ўтган давр мобайнида 7 та ўйинда иштирок этди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)