“Интер” – “Женоа” баҳси олдидан: Шомуродовнинг тезлиги рақибга қарши даҳшатли қурол!

Италия А Сериясининг 24-турида футбол мухлисларини қизиқарли учрашувлар кутиб турибди. Ўзбекистонлик ишқибозлар эътиборида турган беллашув, шубҳасиз, мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олган “Интер” ва мағлубиятсиз сериясини давом эттираётган “Женоа” ўртасидаги баҳсдир.

Тўғриси, Давиде Баллардини жамоани қабул қилиб олганидан кейин “Женоа”нинг ҳам,  Элдор Шомуродовнинг ҳам ўйинида ижобий ўзгаришлар давом этмоқда. Айниқса, ўтган турда ўзбек легионери захирадан майдонга тушиши билан, муҳим голни уриб, ҳисобда ортда қолаётган жамоасининг ўйинида бурилиш ясагани генуяликлар мухлисларини меҳрини жўштириб юборди.

“Женоа” ҳозир кечаги аутсайдер эмас. Генуяликлар Баллардини келганидан бери ўнта учрашувдан фақат биттасида мағлуб бўлди, беш марта ғалаба қозонди ва атиги бир бор ўзидан кучли жамоага имкониятни бор берди. Бу муваффақиятларда Элдор Шомуродовнинг ҳиссаси ҳам катта.

TF5LmwGR8drkVWR08YAkM10AoRKGL8YU

Анъанага кўра,  “Интер” билан бўладиган ўйин олдидан “Женоа” мухлисларининг Элдор Шомуродов ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Gianluca Giusto:

Элдор “Верона”га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиши кераклигини исботлаб қўйди.  Агар у илк дақиқалардан ўйнаганида жамоамиз очко йўқотмас эди.

Vittorio Faillaci:

Шомуродов 1000 дақиқа ичида учта гол урди ва иккита голли пас берди. Ҳар 200 дақиқада у жамоамиз учун гол яратиб бермоқда. Бу самарадорлик борасида Маттиа Дестродан кейин иккинчи кўрсаткич.

Paolo Marocchi:

Шомуродов бизнинг сеҳрли таёқчамиз. Унинг тезлиги рақибга қарши даҳшатли қурол!

Stefano Alessio:

Элдор жуда фойдали ўйинчи, лекин барқарорлик етишмаяпти. У узоқ танаффусдан кейин гол урди, лекин унгача бир неча вазиятларни барбод қилганди.

Claudio Gesti:

Шомуродовн  бошланғич таркибга қайтариш керак. У жаҳон даражасидаги футболчига айланиш учун катта салоҳиятга эга.

Fausto Pasquini:

Шомуродовга ортиқча баҳо бериб юбормайлик.

Pierluigi Casarotti:

Ҳозир Маттиа Дестронинг ўйинида пасайиш кузатилаётган бир пайтда, Элдор Шомуродов ва Горан Пандев жамоамиз ҳужумининг етакчиларига айланаши керак.

1606770835_10

“Интер” – “Женоа” учрашуви 28 февраль куни Тошкент вақти билан 19:00да бўлади.

 Беларусь футболи: Шаҳзод зўрми ёки Шаҳбоз?

Ўзбекистонлик футболчи Россия клубидан таклиф олди

Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилари рейтинги. Ким қанчага баҳоланди?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)