Иккинчи жангда Жошуа Руисни мағлуб этди

Супер оғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Энди Руис Энтони

Жошуага қарши жанг олиб борди ва юқоридаги камарларни барчасини Жошуага қайтариб беришга мажбур бўлди.

Тўлиқ 12 раунд давом этган жангда британиялик Энтони Жошуа хакамларнинг қарори билан ғалабани қўлга киритиб, жаҳон чемпиони деган номни яна ўзига қайтариб олди.

Эслатиб ўтамиз, илк жангда Энди Руис Жошуани мағлубиятга учратган эди.