Икки нафар ўзбекистонлик боксчи АҚШ промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади

Профессионал боксчиларимизнинг сафи янада ошиб бормоқда. Ҳаваскор боксда 81 кг вазн тоифасида жорий йилги Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби, Санкт-Петербург губернатори кубоги ғолиби, Бутунжаҳон армия ўйинлари чемпиони Козим Мардонов ҳамда 69 кг вазн тоифасида 2019 йилги Ўзбекистон чемпионати финалчиси, кўплаб халқаро турнирлар совриндори Фазлиддин Мелибоев АҚШнинг “Olympic” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган. Ҳар икки боксчимиз бугун тонгда Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди.

Маълумот учун, ушбу промоутерлик компанияси янги ташкил қилинган бўлиб, боксчиларимизга собиқ чармқўлқоп устаси, ўз вақтида ҳаваскор ҳамда профессионал йўналишда салмоқли натижалар қайд этган ҳамюртимиз Темур Ибрагимов менежерлик қилмоқда. 

ф_1 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар