Икки курашчимиз Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритишди
Ads

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида спорт курашлари бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди. Бироз аввал икки нафар ҳамюртимиз Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритди. 

Дастлаб Рио Олимпиадасининг совриндори Элмурат Тасмурадов -60 килограмм вазн тоифасида молдовалик Виктор Сиобануни мағлуб этиб,  бронза медали учун курашиш имконияти ва энг асосийси Токио Олимпиадасининг йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Жалгасбай Бердимуратов вазни -77 килограммли спортчилар орасида ана шундай муваффақиятли эришди. Бердимуратов бронза медали учун сўнгги ўтиш босқичида литвалик Паулиус Галкинасни мусобақадан чиқариб юборди. Энди ҳар икки вакилимиз кечки дастурда бронза медали учун кураш олиб борадилар. 

-60 кг: Элмурат Тасмурадов – Али Ризо Нежати (Эрон)
-77 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Асхат Дилмуҳаммедов (Қозоғистон)

Шу тариқа терма жамоамизнинг Токио Олимпиадасига қўлга киритган лицензиялари сони еттитага етди. Шуларнинг учтаси юнон-рим кураши усталарининг ҳисобига тўғри келмоқда. 

Сурат муаллифи: Анвар Ильясов