Икарди “Интер”ни узоқ боқади

“Интер” аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икардининг трансферидан жуда оқилона фойдаланди. Футболчини аввалига ПСЖга ижарага берган миланликлар энди уни мўмайгина суммага пуллади.

Париж клуби Икарди учун 50 миллион евродан ташқари турли бонуслар кўринишида яна 7 миллион евро тўлайдиган бўлди. Энди омма эътиборига бу трансфернинг яна бир томони ошкор бўлди.

Унга кўра, агар Мауро Икарди келажакда Италия клубига ўтадиган бўлса, ПСЖ қўшимча тарзда “Интер”га яна 15 миллион евро тўлайди.

Чунки, аргентиналик 27 ёшли футболчи парижликлар таркибига бориб қўшилганидан кейин, “Интер”нинг ашаддий рақиблари – “Ювентус” ва “Наполи” ҳужумчини ПСЖдан харид қилиши ҳақида хабарлар ҳам тарқалган эди.

“Пахтакор” Яхшибоевни Европага трансфер қилишга тайёрлансин

Тўпурарлар орасида янги юлдуз порламоқда

“Барса”нинг Лаутаро бўйича янги таклифи “Интер”ни ўйлантириб қўйди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)