Игнатий Нестеров

"Локомотив" клубининг тажрибали дарвозабони Игнатий Нестеров фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради. 

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Нестеров "темирйўлчилар"ни тарк этган. Посбон айни пайтда "Қизилқум" клубида шуғулланмоқда ва мавсумнинг қолган қисмини навоийликлар сафида ўтказиши кутилмоқда.

Шунингдек, "Қизилқум" таркибида катта ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бу борада клуб бир нечта футболчиларга қизиқиш билдирмоқда ва яқин орада улар ҳақида маълумот берамиз. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
НАЙДЁТСЯ ВСЁ!
08/08/2020 17:43
Несерев барибир узбекистоннинг н¹ дарвозабони бопколади Бир умр