Иброҳим Ўрунов Бухорода жавлон урмоқда
Бухоро шаҳридаги “Дилкушо” спорт мажмуаси кортларида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.
 
Соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг иккинчи даврсида ёш теннисчимиз Иброҳим Ўрунов россиялик Александр Игошинга қарши кортга чиқди.
 
Мазкур учрашувда Иброҳим рақибини 4:6, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди ва ушбу босқичда россиялик Максим Ратниук билан рақобатлашадиган бўлди.

Минбар

Барча блоглар