Ибрагимович қачон фаолиятини якунлаши маълум бўлди

"Милан"нинг 38 ёшли ҳужумчиси Златан Ибрагимович жорий мавсум сўнгида фаолиятини якунлаши мумкин, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Манбанинг қайд этишича, коронавирус пандемияси бу қарорга келишда катта роль ўйнаган бўлиши мумкин. Жорий йилги мавсумда швециялик форвард  "россонерилар" сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол киритиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "Милан" бошқарувидан Паоло Мальдини ва Звонимир Бобанлар кетса, Доннарумма ва Златан ҳам жамоани тарк этиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)