Ибрагимович бор маҳоратини юлдуз футболчиларни кашф этишга бағишлайди

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович келажаги борасида қайғурмоқда.

38 ёшли футболчи жамоадан кетиши ва футболчилик фаолияитни якунлаши ҳам мумкин.

Швециялик футболчига "Милан"дан Звонимир Бобанни ишдан бўшатилган ёқмаяпти ва унга Иван Газидиснинг янги ғоялари маъқул келмаяпти.

Ҳужумчини Сильвио Берлускони ва Адриано Галлиани кейинги мавсум Б Серияда иштирок этадиган "Монца" клубини бошқаришга таклиф қилишди, аммо Ибрагимович мураббий бўлиб ишлашни ҳам хоҳламаяпти.

Златан Ибрагимович агент сифатида фаолиятини давом эттириш ҳақида ўйламоқда. У катта эҳтимол билан Мино Райолага шерик бўлиб ишлайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)