IBF янгиланган рейтингни эълон қилди ёхуд ундан уч нафар ўзбек боксчиси ўрин олган

Халқаро бокс федерацияси (IBF) боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Эълон қилинган мазкур рейтингда ўзбекистонлик уч нафар боксчи кучли 15 таликда қайд этилган. 

Унга кўра, иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили Муроджон Аҳмадалиев чемпион сифатида эътироф этилган. Ярим ўрта вазндаги ҳамюртимиз Қудраутлло Абдуқаҳҳоров эса ҳамон 1-ўринни ҳеч кимга бермай келмоқда. Қолаверса, Абдуқаҳҳоров WBC да 8 ва WBO да 9-поғонадан ўрин олган.

Биринчи ярим ўрта (-63,5 кг) вазнда ўз жангларини ўтказадиган Шоҳжаҳон Эргашев аввалги ойдаги ўз ўрнини сақлаб қолган. Яъни олтинчи поғонада қайд этилган. Шунингдек Шоҳжаҳон WBA йўналишида ҳам олтинчи, WBO да 12-ўринда бормоқда. Ушбу вазн тоифасининг яна бир вакили Шаҳрам Ғиёсов эса кучли 15 таликни тарк этган.

Рейтингдан бошқа ўзбекистонлик боксчилар ўрин олмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)