IBF Комми ва Лопез жангига рухсат берди.
Ads

Халқаро бокс федерацияси (IBF) енгил вазн тоифаси чемпиони Ричард Коммига америкалик Теофимо Лопезга қарши мажбурий ҳимоя жангини ўтказишни буюрди. Бу ҳақида Boxingscene.com. хабар қилади.

Томонларда музокаралар олиб бориш ва шартнома имзолаш учун 30 кун ( муддати — 7 сентябрга) бор. Aгар, улар келиша олмасалар, эркин савдолар ўтказилади.

Комми  ва Лопез жангининг ғолиби WBA ва WBO версияларининг енгил вазн тоифаси чемпиони Василий Ломаченко билан учрашиши мумкин.

 Эслатиб ўтамиз, украиналик боксчи  31 август куни WBC  чемпионлик камари учун инглиз Луиc Кемпбеллга қарши жанг ўтказади. Мазкур камар Майки Гарсиядан кейин вакант бўлиб турганди.  Жанг Лондонда О2 аренасида бўлиб ўтади.

Минбар

Барча блоглар