Ҳушхабар! Пара академик эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионлигини қўлга киритишди

24-27 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чжон Жу шаҳрида Пара академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун қитъа мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларимиз Отабек Қўчқоров ва Гулчирой Эсанбоева PR2 mix 2X йўналиши бўйича 2000 метр масофага ўтказилган баҳсда маррага 09.50.43 сония билан биринчи бўлиб етиб келишди ва олтин медални қўлга киритишди.

Таъкидлаш керакки, пара академик эшкак эшувчиларимиз финалда финишга иккинчи бўлиб етиб келган таиландлик рақибларини деярли 3 ярим дақиқага ортда қолдиришди.

PR2 mix 2X 2000 метр

Ўзбекистон – 09.50.43

Таиланд – 13.10.23

Эслатиб ўтамиз, чемпион паракаонэчиларимиз 28 октябрь куни юртимизга қайтиб келишади.