Ҳумоюн ва Санжар Қаршидаги турнирда ғолиб бўлди
Қарши шаҳрида эркаклар ўратасида теннис бўйича "Фьючерс" турнирининг ҳал қилувчи ўйинида иқтидорли теннисчимиз Ҳумоюн Султонов қозоғистонлик Беибит Жукаевга қарши кортга чиқди. 
 
Бош соврин учун ўтган ўйинда Ҳумоюн рақибини 6:2, 6:1 ҳисобларида мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди.
 
Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Санжар Файзиев ва қозоғистонлик Тимур Хабибулин ғалабага эришиб, бош соврин соҳибига айланишди. Улар жуфтлик беллашувларининг финал босқичида Ҳумоюн Султонов ҳамда россиялик Антон Чехов тандемини 7:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.  

Минбар

Барча блоглар