Ҳумоюн Султонов Қаршида рақибини кутмоқда
Ads
Қарши шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирда теннисчиларимизнинг илк даврадаги рақиблари аниқланди.
 
Соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада Санжар Файзиев илк даврада россиялик Сергей Шипиловга, Ҳумоюн Султонов эса беларуслик Александр Лиаоненкога, Сергей Фомин эса россиялик Егор Носкинга қарши кортга чиқади.
 
Шунингдек, илк босқичда ёш теннисчиларимизда Олимжон Набиев украиналик Олег Хотков, Иброҳимжон Ўринов россиялик Владислав Свериденко, Саидаъло Саидкаримов яна бир рус теннисчиси Роман Блохин,  Марк Трякшин қозоғистонлик Бейбит Жукаев, Григорий Коробейников эса беларуслик Мартин Борисюкка билан рақобатлашади.