Ҳумоюн Султонов ўзбек дербисида ғолиб бўлди
Ads
Қарши шаҳрида эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда иккинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.
 
Мусобақанинг 1/8 финал босқичида ҳамюртларимиз Олимжон Набиев ва Ҳумоюн Султонов ўзаро тўқнаш келди. Ушбу учрашувда Ҳумоюн рақибини 6:1, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
 
Энди Ҳумоюн чорак финалдаги учрашувида Қозоғистон вакили Тимур Хабибулин билан куч синашади.