Ads

Мавсум олдидан Евгений Попихин бошқарувидаги "Ҳумо" хоккейчилари Россия Федерациясининг Нижний Новгород вилоятида ўтадиган "Губернатор кубоги"да иштирок этишади. 7-11 август кунлари бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада Континенталь хоккей лигасининг "Торпедо" (Нижегород), "Динамо" (Москва) ва "Динамо" (Минск) жамоалари ҳам иштирок этишади.

Маълумот учун, Нижегород Губернатори кубоги 2009 йилдан буён ҳар йили мунтазам тарзда ўтказилиб келинади. Мусобақа икки тизимда бўлиб ўтади. Дастлаб иштирокчи 4 жамоа бир-бири билан бир мартадан ўйин ўтказади. Мазкур учрашувлар натижасига кўра 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар ғолиблик учун курашса, 3 ҳамда 4-поғонада бўлган клублар 3-ўрин учун музга чиқишади.

Қайд этиш жоиз, ҳозирга қадар ушбу турнирда "Торпедо" 4 марта (2009, 2011, 2013 ва 2016 йилларда) ғолиб чиққан. Шунингдек, "Салава Юлаев" (2015 ва 2017), "Авангард" (2010), "Спартак" (2012), "АК Барс" (2014) ва "Автомобилист" (2018) каби жамоалар ҳам Нижегород губернатори кубогини қўлга киритишган.

1992-2001 йиллар оралиғида эса Нижний Новгородда Горький автомобил заводи (ГАЗ) соврини учун турнир бўлиб ўтган.

Мусобақа тақвими қуйидагича кўриниш олган:

7 август. 

17:00 "Ҳумо" - "Динамо" Минск

19:00 "Торпедо" - "Динамо" Москва


8 агуст.

17:00 "Динамо" Минск - "Динамо" Москва

19:00 "Торпедо" - "Ҳумо"


10 август.

15:00 "Динамо" Москва - "Ҳумо"

19:00 "Торпедо" - "Динамо" Минск


11 август.

15:00 3-ўрин учун баҳс

19:00 Финал.