Ads

Кеча Евгений Попихин шогирдлари мазкур мусобақадаги ўзларининг учинчи ўйинларнини ўтказишди. Бу сафар уларга Воскресенскнинг "Химик" жамоаси рақиблик қилди. Беллашувнинг асосий вақти ва овертаймларда ғолиб аниқламади (2:2) ва буллитлар сериясига мурожаат этилди.

Буллитлар сериясида эса тажриба ўз сўзини айтиб, "Химик" клуби ғалабага эришди. Шу тариқа, "Ҳумо" мусобақадаги учинчи беллашувда ҳам мағлуб бўлди. Бундан олдин тошкентликлар "Динамо" (Санкт-Петербург) ва "Сариарка" (Қарағанда) клубларига ҳам мағлуб бўлган эди.

Эртага эса жамоа "Нефтяник"ка қарши музга чиқади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 15:00 да старт олади. 

«Химик» – «Хумо» – 3:2 Б (0:1, 1:0, 1:1, 0:0, 1:0)

Шайбалар:

0:1. Мошаров (Григоренко), 11.07.

1:1. Баин (Котляревский), 37.24.

1:2. Шербина (Валуйский), 50.15.

2:2 Губин (Павлюков, Глебов), 58.16 - бол.

3:2 Павлюков, 65.00 - ғалаба буллити.

Дарвозабонлар: Трушков - Смирягин.

Ҳакамлар: Гордиенко, Батурин.

Жарима: 10 - 14.

18.08.2019. Санкт-Петербург. «Хоккей шаҳарчаси» спорт комплекси.