Ads

Олий хоккей лигасида фаолият олиб борадиган "Ҳумо" жамоасининг фарм-клуби бўлган "Ҳумо-2" бугун қўшни мамлакат чемпионатидаги ўзининг илк учрашувини "Иртиш"га қарши ўтказди. Павлодарликларга қарши кечган баҳс голларга бой бўлди ва беллашувнинг асосий вақтида ғолиб аниқланмади.

Овертаймларда эса тошкентликлар рақиб дарвозасини ишғол этишга эришдилар ва шу тариқа 4:3 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Иртиш (Павлодар) - Ҳумо 2 (Тошкент) 3:4 ОТ (1:1, 0:1, 2:1, 0:1)

0:1 - Янчук (Ахметянов, Анискин) - 00:43
1:1 - Развадовский (Титов) - 10:14
1:2 - Мацейко (Трошин, Бостанжиев) - 22:52
2:2 - Наместников (Развадовский, Штефан) - 42:17
3:2 - Шетле (Демидов, Самойлов) - 46:18
3:3 - Амиров (Тормозов) - 58:30
3:4 - Зубковский - 62:44

Дарвозабонлар: Хомутов - Целиков