Бугун Қозоғистон очиқ чемпионати доирасида Тошкентнинг "Ҳумо-2" клуби ўз майдонида "Алмати" жамоасини қабул қилди. "Ҳумо-Арена"да кечган учрашув давомида мезбонлар икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсаларда, якунда тажриба ўз сўзини айтиб, олмоталиклар 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритишди.

Шу тариқа тошкентликлар ҳисобидаги очколар сони 16 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

"Ҳумо-2" (Тошкент) - "Алмати" (Олмата) 2:3 (0:0, 2:1, 0:2)

1:0 - Мехоношин - 25:55 камчиликдаги гол
1:1 - Воробьёв (Бурделёв) - 30:29
2:1 - Летов (Попитич, Бостанжиев) - 31:25
2:2 - Жакибаев (Воробьёв) - 42:58
2:3 - Лакиза (Воробьёв, Ковзалов) - 51:21 кўпчиликдаги гол

Дарвозабонлар: Закиров - Мальгин