Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
Мазкур йиғилишнинг ўтказишдан асосий мақсад, ЎФА ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионати ҳамда Халқаро мусобақага тайёргарлик жараёни, академия битирувчиларининг келажакдаги тақдири, академияларда маркетинг тизимини жорий этиш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишдан иборат.

Шунингдек, ЎФА ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари тарбияланувчилари ҳамда мураббийлари учун “English For Football” инглиз тили ўқув-дастурини амалиётга татбиқ этиш бўйича мутахассис Саъдулла Музаффапаров тақдимот ўтказмоқда. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Бундан ташқари йиғилганларга  Гулмира Девятова томонидан “Ўзбекистонда аёллар футболини ривожлантириш” мавзуси юзасидан маъруза ўқиб эшиттирилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)