Айни пайтда юртимизда қиш мавсуми бўлгани сабабли чемпионатимизда ҳам шунга монанд қишки танаффус юзага келган. Бундан фойдаланган ҳолда клубларимиз янги мавсумга астойдил тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда. Кимдир Тошкентда, яна кимдир хорижда, бошқалар эса ўз ҳудудларида шуғулланишмоқда. Шунингдек, бундай пайтда ўтказиладиган кичик кўринишдаги турли хил турнирлар ҳам жамоаларимиз учун айни муддаодир. Чунки жамоаларга ўйин амалиёти жуда муҳим ҳисобланади.

Хабарингиз бор, ҳар йили Фарғона мезбонлиги остида анъанавий тарзда «Фарғона вилояти ҳоким Кубоги» мусобақаси ўтказиб келинади. Ушбу турнир эса қишки йиғин чоғида бир қатор клубларимиз учун жуда асқотади. Негаки, Фарғонадаги «Ҳоким Кубоги»да иштирок этадиган иштирокчилар учун мусобақада қатнашиб ўйин амалиётига эга бўлиш имконияти пайдо бўлса, шунингдек, у ерда ўқув-йиғинларини ҳам олиб бориш имконига эга бўладилар. Ушбу йилда ҳам Фарғонада бир қатор жамоалар жам бўлган ҳолда қишки тайёргарликни ўташ билан бирга турнирда ҳам иштирок этишади.

Айтиш жоизки, бу сафарги мусобақада жами 20 та жамоа иштирок этади ва тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда ҳар бирида бештадан иштирокчи ўрин олди. Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган клублар чорак финалга йўл олишади. «Қўқон-1912», «Нефтчи», «Андижон» жамоалари иккитадан таркиб билан қатнашишади. Андрей Канчельскис бошчилигидаги «Навбаҳор» эса «Ҳоким Кубоги»да иштирок этаётгани йўқ. Уларнинг ўрнига «Навбаҳор-2» иштирок этиши белгиланган. Бундан ташқари, Қирғизистондан «Ўш-Академия» жамоаси ҳам қатнашиш истагини билдирган. Қолаверса, Навоийнинг «Иттифоқ-Навоий» жамоаси ҳам Фарғонадаги мусобақада иштирок этадиган бўлди. Қолган қатнашчиларни эса асосан Фарғона вилоятидаги жамоалар ташкил этади. Айтиш мумкинки, беллашувлар «Нефтчи» спорт мажмуаси, Фарғона давлат университети, Ёзёвон туманидаги «Марказий», Қувасойдаги «Цементчи» ҳамда Фарғона туманидаги «Ёшларобод» ўйингоҳларида ўтказилади. Дарвоқе, «Ҳоким Кубоги» мусобақаси 26 январда старт олади ва 7 февралга қадар давом этади.

«А» гуруҳи

«Қўқон-1912» (Қўқон)

«Цементчи» (Қувасой)

«Навбаҳор-2» (Наманган)

«Дўстлик» (Олтиариқ тумани)

«Иттифоқ-Навоий» (Навоий)

 

«В» гуруҳи

«Нефтчи-2» (Фарғона)

«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон)

«Турон» (Ўзбекистон тумани)

«Андижон» (Андижон)  

«Зафар» (Учкўприк тумани)

 

«С» гуруҳи

«Андижон-2» (Андижон)

«Нефтчи-1» (Фарғона)

«Ўш-Академия» (Қирғизистон)

«Қўқон-1912-2» (Қўқон)

«Фаровон» (Марғилон)

 

«D» гуруҳи

«Водил» (Фарғона тумани)

«Пахтакор-79» (Уйчи тумани)

«Истиқлол» (Фарғона)

«Ўз Тонг Хонг Ко» (Андижон)

«Универсиада-2020» (Фарғона)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
28/01/2020 00:07
Яхши купрок уйинда булиш керак Узбекистан футбол чемпионат ямон 12 бир йил14 шу хам чемпионатми мана европада куринг янги йил арафада хам уйинлар булди, бизни футболчилар чойхонада 2 таймга ярамади
&
акром навбахор мухлис
24/01/2020 22:12
новбохорам катнашиш керак шу турнирга анча уйин амалиётига эга буларди водийдан талантли ещлардан оларди саставга