Ҳасанбой Дўсматов йил якунига қадар жанг ўтказиши мумкин

Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган эди. У дебют жангини ҳам ўтказишга улгурганди.

Бироқ ушбу жангдан сўнг, орада анчагина танаффус бўлиб қолди. Пандемия ҳолати ва юртдошимизнинг виза билан боғлиқ муаммолари туфайли, Дўсматовнинг навбатдаги жанги чўзилиб кетди. Куни кеча, сайтимизга менежер Алик Фролов интервью берди ва у Ҳасанбой Дўсматов ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Ҳасанбой Дўсматов Василий Ломаченкодан кейинги энг яхши ҳаваскор боксчи… Унинг виза билан боғлиқ муаммолари бор. Бутун дунёда ҳукм сураётган вазиятдан келиб чиқиб, унга жанг ташкил қилишга ҳаракат қиляпмиз. Катта эҳтимол билан, бу воқеа декабрь ойининг сўнгида амалга ошиши мумкин", - деди Фролов.

Эслатиб ўтамиз, Дўсматов профессионал боксдаги илк жангини 2019 йил 16 ноябрда ўтказган ва унда мексикалик Хесус Сервантесни техник нокаут билан мағлуб этганди. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)