Ҳамзат Чимаев ва Нэйт Диас жанги расман эълон қилинди!

  • 20 июль, 09:16
  • 0
  • MMA

10 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFCнинг навбатдаги рақамли турнири ташкил этилади. Яъни, "UFC 279" бўлиб ўтади.

Ушбу жанг кечасининг асосий тўқнашувларидан бири ярим ўрта вазн юлдузи Ҳамзат Чимаев (11-0) UFC нинг энг безори "болалари"дан бири Нэйт Диасга(20-13) қарши жанг ўтказиши маълум қилинди. 

(Муаллиф фикри) Албатта, мазкур жангга бўлган қизиқиш жуда катта бўлади. Қолаверса, пуллик трансляциялар сотилиши ҳам юқори бўлиши аниқ. Чунки, Хамзат ҳозирги кунда яққол бутунжаҳон ММА мухлисларини эътиборини ўзига қарата олган жангчи саналса, Диас иштирокидаги жанглар ҳар доим томошабоп бўлган. 

Имкониятлар борасида тўхталалиган бўлсак, айни дамда Чимаев ажойиб жисмоний ҳолатга эга ва унда қўшимча мотивациялар мавжуд. Диаснинг фаолиятида эса маълум танаффуслар бўлди ва унинг ёши ҳам ўз таъсирини ўтказади. Диас 37 ёшда бўлса, Чимаев 28 баҳорни қарши олган. 

Юқори эҳтимол билан бу баҳс Диасни фаолиятидаги сўнги "катта жанг" бўлиши мумкин. Чимаев учун эса бу яна бир "трамплин" эканлиги шубҳасиз!

Сир эмаски, Чимаевнинг кураши бугунга келиб, дивизиондаги ҳар қандай жангчи учун ҳақиқий бошоғриқ бўла олади. Диаснинг асосий "фишка"си "стойка" эканлигини инобатга олсак, бу тўқнашувда услублар қарама-қаршилигини кўрсак, ажаб эмас. Бироқ, Чимаевнинг Бёрнсга қарши жанги унинг "стойка" да ҳам яхшигина салоҳиятга эга эканлигини кўрсатди, десак янглишмаган бўламиз.

Бир сўз билан айтганда, бу жангда Нэйт Диас бирор бир каромат кўрсатишига ишониш қийин. Унда доимий режим мавжуд эмас, тайёргарликка масъулият билан ёндошмайди. Чимаевда эса аксинча, унинг забт этиши керак бўлган чўққилари бор ва ушбу омил унга қўшимча куч бағишлайди. Шунингдек, швед жангчисининг "арсенал"и ҳам бой ва устун. 

Гапнинг индаллоси бу тўқнашувда имкониятларни 70/30 баҳолаган бўлардим. Албатта, Чимаев фойдасига... Шунингдек, бу шахсий фикрим эканлигини ҳам таъкидлаб ўтаман. 

Воқеалар ривожини эса кузатамиз ва 10 сентябрни кутиб қоламиз. Зеро, бу жанг юқоридаги тахминларимизни йўққа чиқариши ҳам мумкин. Чунки бу UFC!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!