Ҳамиджон Актамов: Абрамов ва Нестеров ўртасида совуқчилик бор

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга бой берган ўйини ҳақида мулоҳазалар билдирилишда давом этмоқда. “Қизилқум” клубининг бош мураббийи Ҳамиджон Актамов эса sports.uz мухбири билан суҳбатда терма жамоамизнинг ўйини борасида ўзининг очиқ ва дангал фикрларини айтди.

-  Ҳамиджон ака, миллий терма жамоамизнинг Эронга қарши учрашувида дарвозабонимизга нисбатан танқидий фикрлар кўп айтилмоқда. Унинг ўрнига жамоангиз шарафини ҳимоя қилаётган Игнатий Нестеровнинг қайтарилишини хоҳламоқдалар...

-  Мен ҳам қўшиламан. Лекин футболда бундай хатолар бўлиб туради. Суюнов жиддий хатолар қиладиган футболчи эмас, аслида. Лекин футболнинг ичида ҳамма нарса бўлади. Яна бир томони борки, “Пахтакор” кучли рақибларга қарши кам ўйнаган. Натижада дарвозабонлар у қадар жиддий ҳужумларга дуч келмаган. “Пахтакор”нинг ҳимоя чизиғи ҳам кучли. Ўйлайманки, шу ҳолат Суюновни бироз бўшаштириб қўйди. Менимча, “Пахтакор” ўйнаяпти, деб ўйлаган (кулади). Лекин у ҳам ажойиб посбон. Суюнов ёмон, Нестеров яхши, дея олмайман. Орада анча танаффус бўлгани учун Элдор бунақанги катта ўйинларга энди чиқяпти. Шунинг учун уни тўлиқ тайёр эмас, деб ўйлайман.

-  Нестеровни терма жамоага чақирилмаётгани сизни ажаблантирмаяптими? Ўзи у термада ўйнашга тайёрми?

-  Нестеров жаҳон термасида ўйнашга тайёр! Ўзи билан ҳам гаплашганман. Нима учун чақирмаётганлигини ўзидан сўраб беришим ҳам мумкин. Гапнинг очиғи, Абрамов билан Нестеровнинг ўртасида совуқчилик бор.

-  Умуман олиб қараганда, терма жамоамизнинг Эронга қарши ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?

-  Ўйинимизда ҳеч нима кўринмади. Ўзимизни Суперлига клубларимизга қарши ўйинга тайёрлангандек бўлишдими, қандай таркиб қўйди, ҳаммаси мураббийнинг фикри, натижа учун у жавобгар. Лекин ўйиндан хафа бўлдик. Тўғри, Элдор Шомуродов гол урди, лекин кутилмаганда бўлди. Мен фақат кўрганларимни айтяпман.

актамов2_1

-  Демак, терма жамоамизда муаммоларимиз кўп, тўғрими?

-  Ҳа. Керакли, меҳнат қиладиган бошқа футболчилар ҳам чақирилмаяпти. Кўзи ёнадиган ўйинчилар четда қолиб кетяпти. Шундан ранжидим.

-  Масалан, кимларни назарда тутяпсиз?

-  Буни айта олмайман. Бироқ термага жалб этилганларнинг ярми ўзи учун ўйнаяпти. Бирортасида кўзи ёниш, ватанпарварлик руҳини сезмадим. Биргина Элдор Шомуродов нимадир қилиш учун ҳаракат қилиб кўрди. Бошқасида эса, фидойиликни кўрмадим. Ватан шаъни учун ўйин бўлаётганида бошқача ҳаракат қилиш лозим. Бу ўртоқлик бўладими ёки расмийми, муҳими терма жамоа ўйнаяпти. Ахир ўртоқлик беллашуви бўлгани билан буни рейтингга таъсири бор-ку. Балки яна бошқа легионерларимиз келмагани ҳам таъсир қилдими, билмадим.

-  Одил Аҳмедовнинг йўқлиги билинди, демоқчимисиз?

-  Одил Аҳмедовнинг йўқлиги ёки борлиги ҳақида гапирганим йўқ. Фақат кечаги ўйинда футболчиларимизда кўзи ёниш, азарт ва шижоатни кўрмадим.

актамов_1

-  Фикрингизча, терма жамоамизнинг асосий муаммоси нимада?

-  Асосий муаммо руҳиятда. Руҳшуносларимиз йигитларни ўйинга тайёрлай олмаяпти.

-  Мураббий руҳшунос дегани-да?!

-  Йўқ, ҳар бир жамоанинг ўз руҳшуноси бор. Мураббий эса ўзининг кўрсатмасини беради. Ишлаш керак, футболчилар билан гаплашиш лозим. Ҳамма нарса биринчи синфдан бошланади. Бугун ўртоқлик ўйинида шундай ўйнасак, эртага расмий учрашувда қандай ўйнаймиз? Ҳар бир беллашувда азарт бўлиши керак. Ҳаттоки, машғулотларда шу нарса сезилиши даркор. Футболчиларга кўпроқ мотивация бериш керак.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Мухуддин Курбанмурадов
10/10/2020 21:32
Долбаев Абрамов нимага бир миллат такдири хал булаетганда- шахсий адоватини уртага тикади. Аслида Нестеров керак бизга Абрамов нахуй керак. Сука.немедленно М. Косимовни куйиш керак сборниега. Бу уйин билан Эронни аелларини хам енголмайди. Шу хам футболми.бу состав просто Эронга ем булиш учун майдонга чикди. С. Кодиркуловдан бошка хеч ким уйнолмади. Э. Суюнов эртага бари-бир пазор килади, унда кеч булади. Бу ерда порахурлик булаяпти. давай Нестеровни олинглар, тирик рахбарлар борми узи нега караб турасилар.нимани кутаяпсилар М. Косимовни куйинглар.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
10/10/2020 00:13
Nestirov haqiqatdan kuchli tan olamiz. shahsan man kurgan Uzbekistonga eng kuchlisi. Huddi Kassilisday. 16 ichidaki darvozabonni chegarasiga kuchli. ayni 16 ichiga yana darvoza oldiga chizilgan borki ushanga. chunki Nestirov uzi ayamaydi. va hujimchilarni bosimiga ham kuchli. uglavoy bulgan vaqt uzini ayamay hujimchiha elkasi bilan chiqadi. yoki tup uchun. uzini ayamay otiladi. hujimchi kallasini qushib tepishidan ham hayiqmaydi. qaytam uzi shunday uzini uradi darvozabonha hafli uyin deb tuhtadi. qisqasi oldigan kurganman reaksilarini. tan berganman
&
Abdulla Qodirov
09/10/2020 20:55
Nestrov millionta Suyunovdan kuchli, Suyunovga 15 metrdan kuchli zarba berilsa gol bo'lishi aniq. Chunki zreniyasi past uzoqni yaxshi ko'rmidi. Voxtida vos kechish kerak.
&
Abdulla Qodirov
09/10/2020 20:55
Nestrov millionta Suyunovdan kuchli, Suyunovga 15 metrdan kuchli zarba berilsa gol bo'lishi aniq. Chunki zreniyasi past uzoqni yaxshi ko'rmidi. Voxtida vos kechish kerak.
Расулжон Тоштемиров
09/10/2020 20:49
Тугрисини айтибсиз

Минбар

Барча блоглар