Ҳабибдан қолган камар учун жанг -

Хабарингиз бор, эртага тонгда "UFC 262" турнири бўлиб ўтади. Ушбу жанг оқшоми олдидан таниқли журналист ва спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ўз "Телеграм" каналида пост қолдирди: 

"Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини тугатгач, энг нуфузли вазн камари вакант қолди. Эртага унинг янги чемпиони ва янги эра эгаси аниқланади. Даъвогарлар собиқ "Bellator" чемпиони Майкл Чендлер ҳамда рейтинглар орқали кўтарилган Чарльз Оливейра. Айнан уларга Дэна Уайт имкон бергани кўпчиликда эътироз уйғотди. Очиғи, менда ҳам. Сабаби, Чендлер UFC га ўтгач, ярим раундда Дэн Хукерни нокаутга учратди, холос. Оливейра эса топ жангчилардан фақатгина Гетжи томонидан тўкиб ташланган Тони Фергюсонни енгди. Фикримча, ҳақиқий даъвогарлар Дастин Порье ва Жастин Гетжи эди. Аммо қарор қабул қилинди. Чендлер - Оливейра алоҳида олиб қараганда зўр тўқнашув. Бомба эффектига эга панчер Чендлер ҳамда энг кучли житсерлардан бири, "бўғма илон" Оливейра.

Дарвоқе "co-main-event" жангида Тони Фергюсон қайтиш қилади. Рақиби нокаутчи Бенил Дариуш. Тонининг фикрича, у фаолиятидаги энг зўр формада ва асл илдизларига, оч бўри ҳолатига қайтган.

Афсуски, UFC 262 турнирини эфирга узата олмаймиз", - деб ёзди Даврон Файзиев. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию