Ҳабиб ва Конор яна ўзаро жанг қилади

UFC  президенти Дана Уайтнинг  ирландиялик машҳур жангчи Конор МакГрегорга Ҳабиб Нурмагомедов билан реванш жангини уюштириб бериш режаси ошкор бўлди.

Промоушен раҳбари Конорга 2020 йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи  ўртасидаги учрашув ғолиби билан жанг ташкил қилиб беришни ваъда қилди.  

 - Ҳабиб ва Гэтжи жангини кутяпман. Кўрамиз у қандай тугаркан. Бундан кейин мазкур жанг ғолиби билан Конорнинг жангини уюштираман, - деди Уайт.

Кўпчилик мутахассислар Ҳабиб – Гэтжи баҳсида россиялик спортчининг имкониятини юқори баҳоламоқда. Агар тахминлар ўзини оқласа, яна бир бор Ҳабиб ва Конор иштирокидаги жанг миллионлаб мухлислар эътиборига ҳавола қилинади.

Бу икки жангчи ўртасидаги дастлабки тўқнашувда Ҳабиб Нурмагомедовнинг қўли баланд келган эди. Бунгача Конор бир неча маротаба Ҳабибни реванш жангига чақирган, лекин Ҳабиб таклифларни рад этиб келаётган эди.

Тезкор хабар! Ҳабиб Нурмагомедов коронавирусга тест топширишдан бош тортмоқда

“Анжи” президенти: Ҳабибнинг отасини даволашолмади

Гэтжининг иштаҳаси карнай: Олдин Хабибни калтаклаб, кейин Конорга ўтаман

Дўст кулфатда билинади! МакГрегор: Мен Нурмагомедов учун дуодаман

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)