Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжига ўзига хос жавоб қайтарди

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда унинг навбатдаги рақиби Жастин Гэтжи жангдан олдин яна қизиқарли фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мени олдимда ҳудуд бўлади. Лекин унчалик катта эмас. Бу ўлим ҳудуди бўлади. Ҳабиб бу ҳудудга кирганда, ҳар сафар унга даҳшатли хавф туғдиришим керак. Менда буни амалга ошириш учун имконият етарли”, - дея Гэтжини сўзларидан иқтибос келтирмоқда ESPNнинг Инстаграм саҳифаси.

Унга жавобан: “Класс, менга унинг сўзлари ва ишончи ёқяпти. Бу тўқнашув йилнинг энг яхши жанги бўлиши кутилмоқда. Бутун дунёга ҳали кўрсатадиганларим бор”, - деди Нурмагомедов  ESPNга.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)