Ҳабиб Нурмагомедов Флойд Мейвезер билан жанг учун 100 миллион долларлик таклифни рад этди

UFC'нинг собиқ енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўтган йили ўз фаолиятини якунлагани эълон қилинган эди. Унинг менежери Али Абдулазизнинг хабар беришича, шу вақт ичида Нурмагомедов учун катта маблағли таклифлар тушган.

"Ҳабиб фаолиятини якунлагач, Флойд Мейвезер билан жанг қилиш учун 100 миллион доллар таклиф қилинди. Флойддан ҳам бу ҳақда сўрашингиз мумкин. Ҳабиб бунга "Йўқ, мен фаолиятимни якунладим. Онамга ваъда берганман ва бу ваъдамни бузмайман. Агар онам менга жанг қилишни айтса, жанг қиламан. Аммо ҳозир у менга рухсат бермади", дея жавоб берди", - дейди Абдулазиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию