Гвардиола

"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти бош мураббий Хосеп Гвардиола жамоани тарк этган тақдирда унинг ўрнига келадиган номзодларни кўриб чиқмоқда.

The Telegraph нашрининг ёзишича ушбу лавозимга асосий номзодлар "Лестер" устози Брендан Рожерс ва "Тоттенхэм"нинг собиқ устози Маурисио Почеттинолардир.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА “Манчестер Сити”ни 2 мавсумга Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқидан махрум қилди. “Шаҳарликлар” эса ушбу қарор юзасида апелляция беришмоқчи. Аммо, у рад этилса, Гвардиола ҳам жамоадан кетиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)