Гвардиола шогирдидан воз кечишга тайёр!

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар вақтида етакчи ярим ҳимоячиларидан ҳисобланган Бернарду Силвани трансферга қўйишга қарор қилди.

Клуб хўжайинлари унинг трансферидан келадиган маблағ эвазига “Барселона”га ўтиб кетган Серхио Агуэронинг ўрнини боса оладиган тўпурар ҳужумчи олишни режалаштирмоқда.

 Шунингдек, “шаҳарликлар” норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холандни олишни орзу қилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

26 ёшли Бернарду Силва 2017 йилдан бери Манчестер жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача имзоланган.

Якунланган мавсумда португалиялик ярим ҳимоячи барча турнирларда 45 та учрашув ўтказиб, бешта гол ва 9 та голли пас муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию