Гвардиола ПСЖга қарши ўйиндан олдин

"Манчестер Сити" клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйненинг жароҳати аввал кутилганидек жиддий бўлиб чиқмади.

29 ёшли футболчи энди УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган ПСЖга қарши ўйинларда иштирок эта олади. Бу ҳақда “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола айтиб ўтди.

“Жароҳат биз кутгандек жиддий эмас ва у анча яхши ҳаракат қилмоқда. У, катта эҳтимол билан Чемпионлар лигаси ярим финал ўйинига тайёр бўлади”, - деди испаниялик мутахассис.

Де Брюйне жорий мавсум “Манчестер “Сити” сафида жами 35 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 16 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

ПСЖ – “Манчестер Сити” учашуви 28 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар