Гвардиола:

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа етакчиси Давид Сильванинг клубдан кетиши мавзуси ҳақида гапириб ўтди.

"Давид Сильванинг кетиши? "Этихад"га мухлислар қайтишига рухсат берилганида, у учун хайрлашув ўйинини ташкил қиламиз. Ўшанда стадионда бўш жой бўлмайди, деб умид қиламан, чунки Сильва "Сити" афсоналари Жо Харт, Винсент Компани, Яя Туре ва Пабло Сабалета каби футболчилар билан бир қатордан жой олади", - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 30-тури доирасида "шаҳарликлар" ўз майдонида "Бёрнли"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)