Гвардиола “Барса” таклифини рад қилди

“Барселона” раҳбарияти “Манчестер Сити”нинг ёш ҳимоячиси Эрик Гарсияни Каталонияга қайтариб олиб келмоқчи.

19 ёшли футболчи жорий мавсумда Гвардиола жамоасида дебютини нишонлади ва жами тўққизта ўйинда қатнашди. Ўтказилган музокараларда манчестерликлар "Барса" таклифини қабул қилмади.

Эрик Гарсия келаси йили футболчилик фаолиятини якунлаши кутилаётган Жерар Пике ўрнини эгаллаши кутилаётган эди. Аслида Эрик каталонияликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. “Манчестер Сити” 2017 йилда уни 1,7 миллион фунтга сотиб олган.

Айн пайтда ёш ҳимоячининг нархи 6 миллион фунтни ташкил қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)