Гвардиола: АПЛга жуда кучли футболчи келди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Барселона" ва "Бавария"даги собиқ шогирди Тьяго Алькантаранинг “Ливерпуль”га кўчиб ўтгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Уни Англия премьер-лигасида кўришдан мамнунман. Чемпионатга яна бир жуда кучли футболчи келди”, - дейди испаниялик мутахассис.

29 ёшли Алькантара бугун “Ливерпуль” билан 2024 йилгача шартнома имзолади. У янги жамоасида 6-рақамда тўп суради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)