Гулистонда вилоят Паралимпия терма жамоасига номзодлар сараланди
Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, согʻлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, имконияти чекланган шахсларнинг жисмоний реабилитацияси учун зарур шароитлар яратиш мақсадида спорт тадбирлари доимий ўтказиб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят Мудофаа бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг Сирдарё вилояти бўлинмаси ташаббуси билан ўтказилди.

Гулистон шаҳрида жойлашган 4-ТИП спорт мажмуасида ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ногиронлиги мавжуд бўлган фуқаролар ўртасида спортнинг мини-футбол, дзюдо, шашка, пневматик қуролдан ўқ отиш турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбирга ногиронлиги мавжуд жами 150 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро жалб этилди.
Мазкур мусобақаларнинг аҳамиятли жиҳати, спорт турлари бўйича вилоят Паралимпия терма жамоаси таркибига янги номлар кашф этилди. Спорт мусобақаларининг ёпилиш маросими байрамона тарзда ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тарзда рағбатлантирилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар