Гризманн Коутиньодан бўшаган 7-рақамни мавсум якунига қадар ололмайди. Чунки...
Ads

Ёзги трансферлар даврида “Атлетико”дан “Барселона”га кўчиб ўтган ҳужумчи Антуан Гризманн айни дамда 17-рақам остида тўп сураётганидан хабарингиз бор.

Айтиш керакки, франциялик футболчи бразилиялик вингер Филиппе Коутиньо “Бавария”га йўл олгач унга тегишли бўлган 7-рақамни олишни режалаштираётган эди. Аммо, Goal.com сайти тарқатган хабарга кўра Испания футбол федерацияси белгилаган қоидаларга кўра футболчилар рўйхатдан ўтказилган рақам бир мавсумда бир марта алмаштирилади. Шундан келиб чиқиб айтганда Гризманн жорий мавсум охиригача 17-рақамда ўйнашга мажбур.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Гризманни “Атлетико”дан 120 млн еврога сотиб олган эди.