Григор Димитров
Ads
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Америка очиқ чемпионатининг чорак финалида болгариялик Григор Димитровга қарши кортга чиқди.
 
Кескин ва муросасиз ўтган ушбу учрашувда Рожер рақибига кутилмаганда, 6:3, 4:6, 6:3, 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
 
Шу тариқа турнирнинг ярим финалига чиққан Димитров, энди финал йўлланмаси учун россиялик Даниил Медведевга қарши баҳс олиб боради.