Грандлар ҳайратда!

Спорт тадқиқотлари халқаро маркази - CIES миллий чемпионат ўйинларида биринчи бўлиб гол урган ва якунда ғалабани қўлга киритган жамоалар рейтингини тузиб чиқди.

Унга кўра, Сербиянинг “Црвена Звезда” жамоаси рейтингнинг энг юқори поғонасидан жой олди. Белградликлар биринчи бўлиб рақиб дарвозасини ишғол қилган 135 та ўйиндан 130 тасида ғалаба қозонишган. Кучли учликдан эса Молдованинг “Шериф” ҳамда Сингапурнинг “Альбирекс Ниигата Сингапур” клублари жой олишди.

Эътиборлиси, топ-20 ликдан Ўзбекистоннинг 2 та жамоаси - “Пахтакор” (12) ва “Локомотив” (18) жой олди. Шу ўринда “шерлар” “ПСВ Эйндховен” каби, “темирйўлчилар” эса , ПСЖ (22), “Барселона” (30) ва “Манчестер Сити” каби клублардан яхшироқ натижа қайд этишганини айтиш лозим.

роналду_3

Рейтингда 54-ўринда қайд этилган “Насаф” эса дунёнинг энг зўр клубларини ортда қолдирди, десак муболаға бўлмайди. Боиси, “Ювентус” (56), “Бавария” (66) ва “Реал” Мадрид (72) клублари қаршиликлардан пастки поғоналарда қайд этилган.

энфилд_1

Ўзбекистон чемпионати бўйича эса рейтинг қуйидагича кўриниш олди:

меллер_1

Маълумот учун, бу рейтинг ўз мамлакатларининг юқори лигасида ўйнаётган клубларнинг 2015 йил 1 январида 2019 йилнинг 31 декабригача бўлган муддатда қайд этган натижалари асосида шакллантирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jasur Mamataliyev
28/04/2020 14:31
Жуда зўр ва антиқа топилма админга қойил
SHAXBOZ BEKMURODOV
28/04/2020 14:36
Qoyil olg‘a NASAF
Даврон Курбанов
28/04/2020 21:23
Agar Yuventus va Barcelona bizning chempionatda o'ynaganid reytingda birinchi o'rinda turardi