26 март санасидан Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири старт олганидан хабардорсиз. Ушбу турнирнинг дастлабки кун баҳсларида бир қатор спортчиларимиз татамига чиқди. 

Бугунги кун дастурида эркаклар -60, -66, аёллар эса -48, -52, -57 кг вазн тоифаларида мусобақа медаллари учун татамига чиқди. 

-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сардор Нуриллаев олтин медаль соҳибига айланди. Унинг укаси Кемран эса кумуш медаль билан тақдирланди. Aйнан шу икки медаль ҳисобига Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўриндаги Грузия терма жамоаси бизга қараганда битта кўп кумуш медал жамғарган. Бугун Италия, Мўғулистон ва Косово делегациялари ҳам бир нафардан чемпионга эга бўлди.

photo_2021-03-26_23-58-40

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар