Головкин ва Деревянченко жанги статистикаси эълон қилинди
Ads

Compubox тизими Геннадий Головкин ва Сергей Деревянченко ўртасидаги  IBF ва IBO йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги учун бўлиб ўтган  жанглардаги зарбалар статистикасини эълон қилди.

Унга кўра  Головкин жанг мобайнида жами 720 та зарба йўллаган. Деревянченко эса 738 маротаба бу ишни уддалаган. Aммо, Головкинда аниқ зарбалар кўпроқ бўлган. Деревянченконинг 230 та Головкиннинг 243 та зарбаси мўлжалга етиб борган.

Головкиннинг  406 та “жеб” зарбасидан 107 таси аниқ, Деревянченкода эса  266 та зарба уларнинг 47 таси аниқ кўриниш олган.

Aммо Сергей кучли йўлланган зарбалар сони бўйича Геннадийни ортда қолдирди. Деревянченконинг мана шундай 472 зарбасидан  183 таси аниқ бўлган бўлса, Головкинда эса бу кўрсаткич 314 – 136 кўриниш олган.

Aгар раундлардаги аниқлик статистикасини эътибор қаратсак, 6 раунд Головкин устунлик қилган бўлса, 5 раунд Деревянченко етакчилик қилади. Бир раундда натижалар бир хил кўриниш олган.