“Golden Boy” мукофотига номзодлар эълон қилинди

Tuttosport нашри 21 ёшгача бўлган энг яхши ёш ўйинчига бериладиган “Golden Boy” мукофотига номзод бўлган 100 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.

Номзодрлар орасида  Жуд Беллингем («Боруссия» Дортмунд), Эдуардо Камавинга («Ренн»), Амад Диалло, Мэйсон Гринвуд (иккаласи – «Манчестер Юнайтед»), Илайш Мориба, Педри, Эрик Гарсия (барчаси – «Барселона»), Родриго Гоэс, Такефуса Кубо (иккаласи – «Реал»), Габриэл Мартинелли, Букайо Сака (иккаласи – «Арсенал»), Кертис Жонс («Ливерпуль»), Даниэль Мальдини («Милан»), Жамал Мусиала («Бавария»), Анатолий Трубин («Шахтёр»), Илья Забарный («Динамо» Киев») каби футболчилар бор.

Анъанавий мукофот ҳар йили ноябрь ойида топширилади. Ушбу мукофот 2020 йилда “Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холандга насиб этган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию