Москванинг "Локомотив" клуби ўз уйида "Ростов"га қарши РПЛнинг 8-тур ўйинини ўтказмоқда.

Учрашувнинг 58-дақиқасида, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов иккинчи голини ҳам киритишга улгурди.

Шу қаторда Элдор РПЛдаги голлари сони 7 тага етди ва бу билан РПЛ тўпурарлари жадвалида пешқадамга айланди.