Гимнастикачиларимиз онлайн халқаро турнирда совриндор бўлди

Бадиий гимнастика бўйича учинчи халқаро онлайн-турнирнинг гуруҳ машқларида Ўзбекистон терма жамоаси учта кумуш, ўсмирларимиз битта олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси томонидан ташкил этилган онлайн-турнирда Россия, Болгария, Финляндия, Франция, Италия, Латвия, Словения, Сербия, Швейцария ва Ўзбекистон спортчилари иштирок этишди. Мазкур турнир жорий йилги халқаро мусобақалар мавсумига якун ясаб берди.

Халқаро турнирнинг ўзига хослиги шундаки, унда иштирокчилар нафақат ўз уйида чиқиш қилишди, балки мусобақанинг онлайн трансляция қилиниши нафақат мамлакатлар, балки жамоалар ўртасида ҳам рақобат пайдо бўлишига ҳам туртки берди. Чунки терма жамоалар вакиллари дастурдаги ҳар бир йўналиш бўйича битта медалга даъвогарлик қилиш учун майдонга тушишди.

Катталар ўртасида Сабина Ташкенбаева, Тахмина Икромова, жамоавий гуруҳ баҳсларида Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Ксения Aлександрова, Севара Сафоева, Камола Ирназарова, ўсмирлар беллашувларида Ясмина Раҳимова, Самира Аҳмедова медаллар учун даъвогарлик қилишди. Таъкидлаш жоиз, Аҳмедова тасмада бажарилган машқлар якунида ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Екатерина Пирожкова шогирдлари бир ойдан кўпроқ вақт давомида Москвадаги ўқув-машғулот йиғинларида бўлишди. Қизларимиз мусобақада бевосита Ирина Винер-Усмонованинг гимнастика марказида ўз дастурларини намойиш этишди.

Қатъиятлилик, ҳар қандай ҳолатда ҳам дунёнинг кучлилари билан беллаша олиш маҳорати «бешлик» гимнастикачимизга 3 карра кумуш медал соҳиби бўлишни таъминлади. Жами 71,5 балл тўплаган жамоамиз кўпкураш бўйича 2-ўринни эгаллади.

Ясмина Раҳимова ўсмирлар ўртасидаги мусобақада ҳақли ғалаба қозониб, эътирозга ўрин қолдирмади. Ирина Кудряшеванинг истеъдодли шогирди тўп билан машқда энг юқори баллга сазовор бўлди. У булава дастурида ҳам иштирок этиб, олтин медалнинг ёнига бронзани қўшиб қўйди. Ёш гимнастикачимизнинг барқарор натижалари Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларида муваффақиятимизга ҳам хизмат қилишига ишонамиз.

Aфсуски, асосий жамоанинг якка тартиб баҳсларида чиқиш қилган Сабина ҳамдам Тахмина бир қатор хатоларга йўл қўйишди, бу эса якунда медаллар учун курашишга имкон бермади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар