Гэтжининг иштаҳаси карнай: Олдин Хабибни калтаклаб, кейин Конорга ўтаман

UFC муваққат чемпионлик камарини қўлга киритган Жастин Гэтжининг ўзига бўлган ишончи ортиб кетди. У келажак режалари ҳақида гапирди.

- Ҳозир ягона истагим Хабиб Нурмагомедов билан жанг қилиш. Мен бунга лойиқлигимни исботладим. Бу мен учун айни пайтда энг муҳим жанг. Хабибни калтаклаганимдан кейин Конор МакГрегор билан муштлашаман. Ундан пул ишлаб олмоқчиман, - деди Гэтжи.

Жастин Гэтжи “UFC 249” турнирида Тони Фергюсонни нокаутга учратиб, шов-шув кўтарган эди.

Хабиб Нурмагомедов айни пайтда Гэтжига жавоб қайтаргани йўқ. Унинг оиласи ҳозир катта ташвишда

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)