Гэтжи: Ҳабиб енгилмас эмас, у ютқазган

Енгил вазнда UFC муваққат чемпиони Жастин Гэтжи бу йил амалдаги чемпион Ҳабиб Нурмагомедовга қарши жанг ўтказиши керак. Гэтжи бўлажак рақибининг ММАда 28 та жангнинг барчасида ғалаба қозонгани ҳақидаги фактларни тан олмади.

- Ҳабиб аслида Тибау билан бўлган жангни бой берган, - деди Гэтжи.

2012 йилнинг 7 июль куни бўлиб ўтган жангда Ҳабиб Нурмагомедов бразилиялик Глейсон Тибау билан куч синашган эди. Жанг якунида ҳакамларнинг барчаси ғалабани Ҳабибга бергани кўплаб мухлислар ва мутахассислар эътирозига сабаб бўлган.

Гэтжининг иштаҳаси карнай: Олдин Хабибни калтаклаб, кейин Конорга ўтаман

Жастин Гэтжи: Ҳабибнинг ҳозир мен билан жанг қилишга тоқати йўқ

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)