Георге Хажи:
Ads

"Реал" Мадрид клуби собиқ футболчиси Георге Хажи “қироллик клуби”нинг ПСЖ форварди Неймарни сотиб олиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Агар “Реал” худди Азарни сотиб олгандек Неймарни ҳам таркибга қўшиб олса, жамоа яна Чемпионлар лигасини ютиши мумкин. Зидан эса уларни кучли руҳлантиришига тўғри келади. Неймар – ажойиб футболчи. Ҳа, у баъзан яхши кўринмайди, аммо бу муҳим эмас”, - дейди Хажи.